Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Интернет кафе”ни ўмарган маҳалладош ушланди

2019 йил 24 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс Ургут тумани Почвон маҳалласида жойлашган “Интернет кафе”га эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, у ердан 2 дона баҳоси 7 миллион сўмлик “Artel” русумли телевизорлар, 2 дона баҳоси 6,4 миллион сўм бўлган Playstation ўйин консули (қурилмаси) ва 1 дона баҳоси 3,2 миллион сўмлик notebook (компьютер)ни, жами баҳоси 16,6 миллион сўмлик “Интернет кафе” эгаси, фуқаро Э.Фга тегишли мол-мулкни ўғирлаб кетади. Бу ҳақда Ургут тумани Почвон маҳалласида яшовчи Э.Ф Ургут тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБга ариза шаклида ёзма мурожаатида билдирган, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

   ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу ўғирлик жиноятини Ургут тумани Почвон маҳалласида яшовчи, мавсумий ишчи, 1991 йилда туғилган фуқаро М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

  Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 27 апрель куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро М.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.