Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ипотека кредити ҳақида хушхабар эшитишни истайсизми, марҳамат!

«Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланди, деб ёзмоқда davletovuz.

2 ой аввал муҳокамага қўйилган фармон имзоланибди.

Фармоннинг энг эътиборли жиҳатлари:

Биринчидан, мақсадли ипотека дастурлари бўйича имтиёзли давр 1 йилгача қисқаради.

Иккинчидан, кредит бўйича фоиз ставкалари 5 йилдан эмас, босқичма-босқич қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача ошириб борилади.

Учинчидан, дастурда иштирок этувчи субъектларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 январдан бекор бўлади (демакки, арзон-уй-жойлар нархи калькуляциясида яна ўзгаришлар кутинг).

Тўртинчидан, солиқ даврида ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган даромадларнинг фақат 15 миллион сўмлик қисмигина солиққа тортилмайди (ундаям хонадон қиймати 300 миллион сўмдан ошмаслиги лозим).

Бешинчидан, (энг қизиқ, сут-қаймоқли жойи шу), 2019 йил 1 январга қадар қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларини бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш обороти 2020 йилнинг 1 январига қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган. Девелоперларга салом ёки девелоперлардан каттакон раҳмат! Фармоннинг айни шу қисми лойиҳа пайтида йўқ эди, лоп этиб қўшилиб қолганини қаранг.

Яна бир ҳолатни эътиборга олиш лозим, ҳужжат бутун маъно-мазмуни бўйича илгари соҳада ўнгга ва чапга қараб-қарамай бериб юборилган имтиёзларни бекор қилади ёки тартибга солади, буни фақат олқишлаш лозим.

Лекин охирига келинганда чидаш имконсиз бўлган, шекилли, мана сенга дея "энг кам таъминланган, энг муҳтож, энг ҳимоясиз" девелоперларга имтиёз берилган. Бечора девелоперларнинг уй-жой қуриш ва прописка бериш орқали бизнеси рентабеллигини яна кўтариб берсак берибмиз-да! Давлатимиз бой, бир жойимиз камайиб қолмайди.

Нима дейсизлар?