Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ироқ яна қуролланаяпти, Форс кўрфазида вазият қалтислашмоқда

Ироқ ҳукумати, Россиядан С – 400 зенит ракеталари комплексини сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Ироқнинг Москвадаги элчихонаси раҳбари ўринбосари Ҳайдар Мансур Ҳодий ОАВга хабар берди.

"Ҳукумат бу ҳақда қарор қабул қилиб бўлган" , деди Ҳодий.

Бундан олдинроқ охирги пайтларда Ироқнинг Россия билан тобора яқин ҳамкор бўлаётганига ва ундан қурол-яроқ сотиб олаётганидан норози бўлган АҚШ Боғдоддан ўз элчиларини чақириб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфазида вазият анча қалтис бўлиб турибди. Бир тарафдан АҚШ, иккинчи тарафдан Эрон кунора бир-бирига қарши қаратилган турли баёнотларни тарқатмоқда.