Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қандай стандартларга жавоб бериши керак?

Қайд этилишича, кейинги икки йилда 1133 та халқаро стандарт амалиётга жорий этилган ва уларнинг сони 3800 дан ортган. Жумладан, БМТнинг Европа Иқтисодиёт комиссияси мева-сабзавот ва қуритилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тегишли 77 стандарт, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг 24 та "Кодекс алиментириус" стандарт­лари қабул қилинган. Натижада амалдаги стандартларнинг халқаро талаблар билан уйғунлашганлик даражаси 13 дан 17 фоизга етказилган.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Европа бозорларига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш учун "Global G.A.P" стандарти қабул қилинди, – дейди вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Мамасодиқ Саидов. – Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро талабларга мослаштириш ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 1102 та ташкилотнинг стандарти ўрнига ягона талабларни белгиловчи 15 та стандарт ишлаб чиқилди. Ҳозиргача 7698 та корхонада сифат менежмент тизимлари жорий этилган бўлса, шуларнинг 1256 таси 2018 йилда қайд этилди.

 

Ў.ҚЎЗИБОЕВ.