Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Иштихон деҳқон бозори"да таъмирлаш ишлари якунланди

Аввал хабар берганимиздек, "Иштихон деҳқон бозори" ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Натижада бозордаги тадбиркорлар кўча ёқасига чиқиб кетиб, транспорт ҳаракатига ҳалақит берилаётган ҳолат қайд этилганди.

 Мазкур бозорда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етди. Савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг барчаси яна бозор расталаридан жой эгаллашди. Бугун кўча ёқасидаги савдо расталари ўрнатилган жойлар тозаланиб, турли чиқиндилар махсус транспортларда олиб чиқиб кетилмоқда.

Энди кўча устидаги савдо расталари туфайли юзага келган тирбандликлар ва антисанитария ҳолатлари барҳам топади, деган умиддамиз!?