Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихон туманида 4 та уй боғчалари очилди

Байрам кунлари арафасида Иштихон туманида 4 та оилавий уй боғчалари фойдаланишга топширилди.

Туманнинг Бахрин қишлоғида тадбиркор Наргиза Акабоева томонидан “Меҳрож” номли, Қаландархўжа қишлоғида тадбиркор Санобар Ашурова томонидан “Муштарий” номли, Қорачувал қишлоғида тадбиркор Гулнигор Ҳасанова томонидан “Шалола” номли ва Картепа қишлоғида тадбиркор Тоҳир Эсанов томонидан “Чарос” номли уй боғчалари ташкил этилди. Мазкур боғчаларга 100 нафар болажонлар таълим-тарбия олишни бошлади.