Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислом динида бағрикенглик ғоялари

Ислом динининг тинчлик ва осойишталикка бўлган эътибори юқори бўлиши билан бир қаторда, бағ¬рикенглик унинг негизи ҳисобланади. 

«Бағрикенглик» тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, со¬циология, фалсафа, илоҳиёт, ижтимоий ахлоқ, қиёсий диншунослик каби фанлар доирасида кенг истифода этилади. Лотинча «tolerare», яъни «чидамоқ», «сабр қилмоқ» маъносини англатган бу сўз асосан бирор нарсани, ўзгача фикр ёки қарашни, ўз шахсий тушунчаларидан қатъий назар, имкон қадар бағрикенглик ва чидам билан кабул қилишни англатади. Хусусан, ушбу тушунча деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи маъно касб этиб, «чидамлилик», «бардошлилик», «тоқатлилик», «ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга хурмат билан муносабатда бўлиш», “мурувватлилик», «ҳимматлилик», «кечиримлилик», «меҳрибонлик», «ҳамдардлик» каби маъноларга эга.

Тараққиётнинг асосий омилларидан бири бўлган бағрикенглик борасида 1995 йил 16 ноябрда БМТ тизимида фан, таълим ва маданият соҳасида ихтисослашган ташкилот (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 28-сессиясида «Бағрикенглик тамойиллари декларацияси» қабул қилинди. Декларацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъий назар, бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан қараш каби мажбуриятлар белгилаб қўйилган.

Диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий фарқлардан қатъий назар уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшаши ҳамда ҳар бир диний таълимотга ҳурмат билан қарашни англатади. Ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини эътироф этмоқ лозим.

«Бағрикенглик тамойиллари декларацияси»да таъкидланганидек, «бағ¬рикенглик бўлмаса тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт бўлмайди.

ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.ЭШОНҚУЛОВ тайёрлади.