Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ислом: моҳият ва талқин

Қўшработ туманининг Заркент қўрғонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд гарнизони ташаббуси билан ана шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, туман диний идора вакиллари, ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этган тадбирда дин ниқоби остида иш кўраётган экстремист, ақидапарастларнинг конституциявий тузумга қилаётган таҳдидлари, ушбу хатти-ҳаракатларнинг зарарли оқибатлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда кишиларни огоҳликка даъват этувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Ш.РАЖАБОВ.