Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.

Унинг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та олий таълим муассасасини замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.