Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ispring free қандай дастур?

 Дастур орқали фойдаланувчилар Flash - роликлар, YouTube - видеоресурс-ларни Power Point тақдимот слайдларига жойлаштириши мумкин. Дастурнинг асосий афзаллиги шундаки, Power Point дастурида яратилган тақдимот файли ҳажмини 97 фоизгача сиқиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, бу дастур ўқув курсини оффлайн тарзда исталган компьютерда, андроид телефонларида фойдаланиш учун илова дастури кўринишида сақлаб беради.
iSpring Free дастурини исталган соҳа вакили интернетдан текин юклаб олиш имкониятига эга. Мазкур дастурдан ташқари имконияти кўпроқ бўлган iSpring Suite дастури ҳам мавжуд. Унинг ёрдамида юқори даражада сифатли электрон ўқув қўлланмаси яратиш мумкин. Яъни, QuizMaker орқали электрон назорат тестлари, сўровномалар, iSpring Dialog Trainerда тармоқланган диалогли электрон курслар, iSpring Visuals орқали эса 3D форматдаги китоблар яратиш имкони бор.

Жаҳонгир ТЎРАЕВ,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи ўқувчиси.