Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Истанбулда гиламга ўралган аёлнинг жасади ўзбек паспортлари билан топилган

Жорий йилнинг 30 май куни Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган.

“Воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилган”, - дейилади хабарда.

Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган ва уларни ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик ўрнатишига ёрдам беради.