Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Истеъмолчи ҳуқуқи доим ҳимояда

Унда туман ва шаҳар босқичларидаги 16 нафар ғолиб ўзаро беллашди.

- Икки йилдан буён маҳаллада комиссия раиси сифатида фаолият юритаман, -дейди Паст Дарғом тумани Қорағўппа маҳалласи жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси раиси Бобомурод Омонқулов. – Маҳалламизда 50 дан зиёд тадбиркор бор. Уларнинг асосий қисми мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўндан ортиқ гўшт дўконимиз бор ва уларнинг сифатли маҳсулотлар сотишини, нархларнинг мўътадиллигини комиссиянинг 9 нафар  аъзолари билан бирга назоратга олганмиз. Жойларда аҳоли билан истеъмолчи ҳуқуқларини шакллантириш борасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борамиз.

Танловда биринчи ўринга Паст Дарғом тумани Қорағўппа маҳалласи вакили Бобомурод Омонқулов, иккинчи ўринга Тойлоқ тумани Украч маҳалласи вакили Низомиддин Азимов, учинчи ўринга Оқдарё тумани Лойиш маҳалласи вакили Марҳабо Давронова муносиб, деб топилди ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Танзила НУРМУРОТОВА.