Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жажжи қизалоқ - Азизабону меҳрли инсонлар кўмагига муҳтож

Азизабону Каримова Каттақўрғон шаҳри Яккабоғ маҳалласида истиқомат қилади. 6 ёшли бу қизалоқ бугун қулоғи оғришидан, эшитмасликдан азият чекмоқда. Шу боис саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож. Азизабонунинг қулоғига “Кохлер” аппарати қўйилса, эшитиш имконига эга бўлади. Бунинг учун 135 миллион сўм маблағ талаб этилмоқда.

Азизабонунинг оиласи моддий кўмакка муҳтож: отаси мавсумий ишчи, онаси вақтинча ишсиз. Улар билан боғланиш учун телефон: +99893-996-80-36.

Азизабонунинг саломатлигини тиклашга ҳисса қўшиш учун қуйидаги пластик картага пул ўтказишингиз мумкин: 8600 0423 1351 9562 (АГРОБАНК Click /PayMe).

МФО: 00314

ИНН: 200 722 797

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

2312 0000 2000 0031 4001

Қадрли саховатпeша юртдошлар!

Азизабонунинг бир олам орзулари бор. Уни имкониятимиз етганича қўллаб-қувватлайлик, ёрдамимизни аямайлик.

Ушбу рақамларга тушаётган пул ва қизалоқнинг аҳволи ҳақида хабар бериб боришга ҳаракат қиламиз.