Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жамоат жойида ниқобсиз юрган Муниса Ризаева жаримага тортилади(ми?)

Бугун ижтимоий тармоқларда Муниса Ризаева кўчада ва фуқаролар билан учрашган даврада ниқобсиз эканлиги видео тасвирга туширилган.

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида хонанданинг бу ҳаракатига нисбатан саволлар кўпайди: жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда экан, хўш, Мунисага ҳам иш очиладими? Муниса нега ниқоб тақмаган? Нега унга ҳеч ким ниқоб тақиш кераклиги ҳақида жиддий огоҳлантирмади? Қарор Мунисага ёки санъаткорларга тегишли эмасми?

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Маданият вазири зудлик билан хонандага нисбатан қаттиқ огоҳлантириш бериб, жарима тўловини амалга оширишини уқтирди.

Шу билан бирга, коронавирус пандемиясига қарши курашишда Давлат раҳбари ва Ҳуқумат томонидан ишлаб чиқилаётган зарурий чоралар Ўзбекистондаги барча фуқароларга тегишли эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Муниса Ризаева бу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, бу ҳолат қайта такрорланмаслигига ваъда берди.