Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жанубий Корея ҳукумати ўзбекистонлик талабалар учун виза олиш талабларига ўзгартириш киритди

Жанубий Корея ҳукумати талабалар орасида ноқонуний муҳожирлар сонининг кескин ошиб кетиши сабабли ўзбекистонлик ёшлар учун бериладиган Д-2 ва Д-4 визаларини олиш талабларини қийинлаштирди.
Хусусан, виза ҳужжатларига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

1. Банк депозит ҳужжатлари:
Бакалавр, магистр ва PhD учун 20,000$ лик депозит банк ҳисоб рақамида камида 3 ой давомида турган бўлиши шарт.
Д-4 виза - тил курслари учун KDB банкдаги ҳисоб рақамда 3 ой давомида турган бўлиши шарт.
Агар банк маълумотномасида депозитнинг сақланиш муддати аниқ кўрсатилган бўлса, бошқа банклардан олинган маълумотнома ҳам қабул қилиниши мумкин.

2. Ота-онаси даромадлари ҳақида маълумот:
- ота-онаси расмий иш жойидан маълумотнома (инглизчага таржима қилинган бўлиши ва берилган ташкилот телефон рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт);
- ота-онасининг банк карталари ҳисоб рақамларидаги пул кирим-чиқимлари ҳақида маълумотнома ёки шахсий мол-мулкка эгалик ҳақида маълумотнома.
Виза берилмаган ҳолатда, берилмаган кундан бошлаб 3 ой давомида қайта ҳужжат қабул қилинмайди (аввал 1 ой эди).

3. Тилни билиш сертификати (қалбаки сертификатлар кўпайиб кетганлиги сабабли):
- инглиз тили бўйича бакалавр, магистр, PhD: энг камида IELTS 5.5, ТОЭФЛ 530 ёки TOEFL IBT 71 сертификати ҳам қўшимча топширилади. Сертификатинг ҳақиқийлиги элчихонада текширилади.
Корейс тилида ўқийдиганлар учун: коллеж учун TOPIC 3, университет учун TOPIC 4 ва ундан юқори.
Юқоридаги талаблар 1 май кунидан амал қилишни бошлаган.