Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиззахда 34 ёшли аёл ўз уйида пичоқланди

Жорий йилнинг 10 июнь куни Жиззах шаҳрининг Ш.Рашидов туманида нохуш воқеа юз берди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси.

Қайд этилишича, Ш.Рашидов туманида яшовчи 26 ёшли Ў.М таниши муқаддам судланган 34 ёшли М.К. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал туфайли унга пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада М.К. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.М қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.