Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиззахдаги қандолат цехида ёнғин содир бўлди

Кеча, 12 июнь куни Жиззах шаҳри “Ҳ.Олимжон” маҳалласи Р.Ахмуродов кўчасида жойлашган “Бону ширинликлари” МЧЖга қарашли қандолатчилик цехида ёнғин содир бўлган.

Ёнғинни бартараф этишга 6 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари ва қутқарув отрядининг 2 та бўлинмалари юборилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 900 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси берган маълумотга кўра, ёнғин оқибатида қандолатчилик цехининг 400 кв.метр майдонда том қисми, ички жиҳозлари ва маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.