Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиззахлик 35 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари Самарқандга саёҳат қилди

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан 35 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари Самарқанд вилоятидаги зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилди.

Уруш ва меҳнат фахрийлари дастлаб, вилоятдаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришди.

Шундан сўнг, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Ислом Каримов қабри ҳамда Мирзо Улуғбек расадхонаси каби қадамжоларга ташриф амалга оширилди.