Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда 12 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан Жомбой туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан 12 нафарининг суннат ҳамда 1 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди.
Ёшлар куни муносабати билан тумандаги “Ҳожи ота” базмгоҳида ташкил этилган тўйда туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этиб, юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат амалларини мустаҳкамлаш каби инсоний фазилатлар ҳақида гапирилди.
– Ёлғин онаман, – дейди Бешбола маҳалласида яшовчи Назира Рашидова. – Фарзандларим Зоиржон ва Тоиржонларнинг суннат тўйини ўтказиш мақсадим эди. Бу эзгу амалларга бош-қош бўлганлардан, ҳомийлик қилган сахий инсонлардан миннатдорман.
Тўйда ҳамкор ташкилотлар томонидан янги рўзғор остонасида турган икки ёш ва тўйболаларга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова иштирок этди.


Асқар ХОЛИҚОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
вилоят кенгаши раиси ўринбосари.