Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда фан олимпиадаси ғолибларига стипендия берилади

Умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадасининг Жомбой тумани босқичи якунланди.

Туманда 56 та мактаб мавжуд бўлиб, уларда таҳсил олаётган 1745 нафар 9-11 синф ўқувчилари турли фан йўналишлари бўйича беллашди. Ҳудудий босқичда саралаб олинган 415 нафар ўғил-қиз туман босқичида ўз билимларини синовдан ўтказди.

– Жами 13 та ўқув фани бўйича чуқур билимга эга ёшларни саралаб олдик, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири З.Юсупова. – Улар энди вилоят босқичида Жомбой шарафини ҳимоя қилади. Энг юқори натижага эришган 4 нафар ўқувчи туман ҳокими стипендияси билан рағбатлантирилади.