Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда "Ёш олим ва олима" номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади

Хусусий тадбиркор Ш.Қиронова ташаббуси билан туманнинг Катта қишлоқ маҳалласида фойдаланишга топширилган мазкур боғча 100 ўринга мослашган.

Янги боғчанинг фаолият бошлашига бағишланган тадбирда туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев иштирок этди ва нуроний отахонлар, кенг жамоатчилик вакиллари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди.