Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жорий йил Самарқандда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлайдими?

Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида карантин шароитида таълим жараёнларини ташкил этиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалаларга бағишлаб ўтказилган йиғилиш баёни билан Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилган:

- Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги Президент мактаблари, Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ҳамда Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларининг фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши;

- Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни 5-синфга қабул қилиш имтиҳонларини 2021 йилга қолдирилиши ҳамда 2021/2022 ўқув йилида 5-6 синфларга ўқувчилар қабул қилиниши белгиланган.

Ғайрат БОБОХОЛОВ,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи.