Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЖССТ бадавлат давлатлар сабабли коронавирусга қарши оммавий вакцинация муддатини кечиктирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ ва бошқа бадавлат мамлакатларда “эмлаш миллатчилиги” содир бўлаётганлиги сабабли халқаро COVAX эмлаш тизимини қолдиришга тўғри келганини маълум қилди. Бу ҳақида Financial Times хабар берди.

АҚШ, Буюк Британия ва Япония таклиф қилинган вақтда COVAX дастурига қўшилмади ва вакцина етказиб бериш бўйича халқаро корпорациялар билан икки томонлама шартнома имзолади. Шу сабабли уларнинг COVAXга қўшилиш муддати деярли уч ҳафтага сурилди, иштирокчилар томонидан дастлабки тўловларни амалга ошириш муддати эса 9 октябрга қолдирилди.

ЖССТ халқаро дастур ёрдамида 2021 йилнинг сўнгига қадар дунё бўйлаб 2 миллиард вакцина муолажасини тарқатишни режалаштирган. Режага мувофиқ, камбағал мамлакатлар иқтисодиёти юқорироқ давлатлар томонидан амалга оширилган молиялаштириш эвазига вакцинага эга бўлади.

ЖССТ бир муддат аввал миллатчилик коронавирус пандемиясининг кучайишига олиб келган омил бўлганини таъкидлаган эди.