Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жума – тадбиркорлар куни: Болтаевага имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ўнга яқин тадбиркор ер майдони ажратиш, имтиёзли кредит олиш, давлат шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси қуриш каби масалалар бўйича мурожаат қилди.

Жумладан, Каттақўрғон тумани Муллакўрпа маҳалласида яшовчи Гавҳар Болтаева нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда банкдан имтиёзли кредит ажратилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилди.

– Ўтган йилнинг май ойида боғчани қуриш бўйича уч томонлама битим имзоланиб, кредит олиш учун барча зарур ҳужжатлар тайёрланган, – дейди Г.Болтаева. – «Микрокредитбанк» Каттақўрғон шаҳар бўлимига бир неча маротаба мурожаат қилдим. Аммо имтиёзли кредит ажратилмасдан келинмоқда. Вилоят ҳокимининг қабулида бу масала ижобий ҳал бўлди.

Учрашувда бошқа тадбиркорлар ҳам вилоят раҳбарига муаммолари ҳақида гапирди. Уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.