Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дўстлик танловига марҳамат!

Самарқанд вилоят “Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамда республика тожик ва тожикзабон миллий-маданий маркази Самарқанд вилояти бўлими билан ҳамкорликда мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллатлараро ҳамжиҳатлик, тотувликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида Одамлар дўстликдан топадилар бахт мавзусида танлов эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади асрлар давомида ёнма-ён яшаб келаётган ўзбек-тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва иноқлик, маданий яқинликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид  энг яхши мақолалар муаллифларини аниқлаш ҳамда рағбатлантиришдан иборат. Танлов журналистларнинг миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик мавзусини ёритишдаги фаоллигини янада оширишга қаратилган. 

Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

-  Энг яхши таҳлилий материал (телевидение, радио);
-  Энг яхши таҳлилий материал (босма ОАВ);
-  Энг яхши таҳлилий материал (электрон ОАВ).

Танловда Самарқанд вилояти ҳудудида фаолият юритаётган журналистлар иштирок этишлари мумкин. Тақдим этиладиган материаллар 2018 йил 1 июнидан 2019 йилнинг 1 июнига қадар босма ва электрон ОАВ ёки маҳаллий телевидение ёхуд радиоканалларда эфирга узатилган бўлиши зарур.

Ижодий ишлар 2019 йилнинг 21 июнига қадар қабул қилинади. 

Танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш учун муаллифлар қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари лозим:

-  муаллиф ҳақида маълумотнома;
-  ОАВ номи;
-  шахсий ва иш телефонлари;
-  электрон манзил;
-  мақола чоп этилган сайтга ҳавола ёки мақоланинг сканер нусхаси, аудио ва видео материаллар;
-  материал чоп этилган (ёки эфирга узатилган) вақт. 

Барча ишлар қуйидаги электрон манзилга юборилиши шарт:

Самарқанд шаҳри, У.Турсунов кўчаси, 80-уй, вилоят Матбуот уйи. [email protected]

Мурожаат учун телефон: 0366 233-91-71.