Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Карантинда ёзги болалар оромгоҳлари фаолияти қандай ташкил этилади?

➖ Ҳозирда 80 га яқин болалар ормгоҳи иш бошлаши режалаштирилган.

Асос — Болаларни хавфсиз дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил қилиш Республика мувофиқлаштирувчи комиссиясинининг 26 майдаги 1-сонли баёнига мувофиқ тасдиқланган дислокация.

Оромгоҳга дам олиш ва ишлашга борадиган болалар ва тарбиячилар чуқурлаштирилган тиббий кўринкдан ўтишади;

Ота-оналар ва қариндошларга болаларни кўриш учун оромгоҳларга бориши ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб боришга рухсат берилмайди.

Ҳар бир оромгоҳда тегишли эпидемияга қарши тадбирлар белгиланган, деб жавоб берди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда.