Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Касалланган ўқитувчиларни дори-дармон билан таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Ушбу саволга АОКА штабида ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова жаво берди:

➖ Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиянинг баёнига асосан умумтаълим муассасаларини коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, ўқитувчи ва ходимларнинг коронавирус инфекцияси билан касалланишининг олдини олиш, профилактика ва даволаш мақсадида уларни гидроксихлорохин ҳамда цинк препарати билан бепул таъминлаш вазифаси берилган.

Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди. Ушбу дори воситалари бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.