Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда оғуфуруш қўлга олинди

Жорий йилнинг 21 июль куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Каттақўрғон шаҳрининг Кўҳнадам маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.М.га тегишли бўлган 2 дона гугурт қути ичига қадоқланган ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаси, хона ичида мавжуд бўлган сумкачадан 3 дона гугурт қутисига жойланган “марихуанна” гиёҳвандлик моддасининг уруғи, ушбу хона ичида мавжуд бўлган иситиш печининг ичидан бир дона, 1 литр сиғимли елим идишда гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ ахборот хизмати.