Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда Олий Мажлис сенати аъзоси туғруқхонадаги аёлларга фарзандларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани топширди

Олий Мажлис сенати аъзоси Н.Раббимова, Каттақўрғон шаҳар хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Раҳимова Каттақўрғон шаҳридаги туғруқхоналардаги оналар ҳолидан хабар олиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди. 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни қутлаб, уларга фарзандларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани топширди.