Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда тадбиркорлик борасида ёш Шукруллога тенг келадигани топилмади

Каттақўрғон туманида Президент соврини учун анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ташаббус-2019” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 80 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд ўзаро баҳслашди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра “Йилнинг энг яхши фермери” номинацияси бўйича “Андоқ умидли яшил боғи” фермер хўжалиги, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича “Файз Баширбек юксалиш”  корхонаси, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича “KIDS DREAM”  нодавлат мактабгача таълим муассасаси, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича ҳунарманд Обид Файзиев,  “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси бўйича Шукрулло Шарипов биринчи ўринга лойиқ топилди.

Шу куни туманда “Ҳолва сайли” ҳам ташкил этилди.

Шуҳрат ҚАРШИЕВ.