Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонлик илғор пиллакорлар совға олди

Каттақўрғон туманидаги Марди Султонов номли муқобил машина-трактор парки ҳудудидаги фермер хўжаликлари пиллакорлари 40,4 тонна сифатли пилла етиштириб, қайта ишлаш корхоналарига етказиб берди.

Шу муносабат билан туман ҳокимлигида тадбир ташкил этилди. Туман ҳокими илғор пиллакорларни қутлаб, уларга қимматбаҳо совға топширди.

- Бу йил пиллакорларимиз 729 қути ипак қурти парваришлади, - дейди Марди Султонов номли муқобил МТП раиси вазифасини бажарувчи Икром Шодиев. - Мавсум бор-йўғи бир ой давом этган бўлса-да унинг манфаатдорлигини одамлар юракдан сезиб ишлашди. Чунки ипак қурти боқиб 5-6 миллион сўмдан оиласига даромад олганлар кўп бўлди. Қолаверса, пиллакор учун бир йиллик иш стажи ҳам нақд.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги aхборот хизмати.