Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонлик ота болалари учун беш йиллик алимент пулларини тўлади

Фуқаролик ишлар бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Н.Ҳ.дан ундирувчи Д.К фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг доимий яшаш жойи кўздан кечирилганда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган ва рўйхатга олинмаган.

Қарздор Н.Ҳ.нинг алимент тўловларидан бўлган қарздорлиги 2014 йилнинг январь ойидан 2019 йил май ойига қадар жами 46 млн. 258 минг сўмни ташкил этган.

Қарздор алимент тўловларини тўлаши лозимлиги ва тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддасига кўра маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ижро ҳаракатлар давомида ўзига тегишли хулоса чиқарган қарздор Н.Ҳ ундирувчига 49 млн. 500 минг сўм тўлаб берди.