Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Кечкелдик”ка раҳбарлар келди

O’zLiDeP Нуробод туман Кенгаши туман ҳокимлиги билан  ҳамкорликда “Кечкелдик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

  Унда туман ҳокими ҳамда туман прокурори, ички ишлар бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ҳамда мутассадди ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.

Қабул давомида аҳоли ҳудудда тўпланиб қолган муаммолар ҳақида сўз юритиб, уларнинг ечимида амалий ёрдам сўради.

Жумладан, Авғон Юлдошев  маҳаллада ичимлик суви муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, транспорт масаласи, хусусан, Кечкелдик қишлоғидан Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарларига автобус қатновини йўлга қўйиш, йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш бўйича таклифларини билдирди.

Мазкур масалалар юзасидан халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати, O’zLiDeP аъзоси Асомиддин Зиятов тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови йўллайдиган бўлди.

Саломат Қаҳрамонованинг қишлоқ врачлик пунктини қайта тиклаш ҳамда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш бўйича мурожаати туман мутасаддилари томонидан назоратга олинди.

   Сайёр қабулда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман хокимлиги томонидан тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби.