Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Келажакка саёҳат: Бизни кутаётган оламшумул ихтиролар

Марсни эгаллаш

Ҳали 15 йил аввал Маск ўзининг болалик орзусини ҳаётга татбиқ этишни бошлаганди. У космик кемани лойиҳалаш ва қуришга киришди. Унинг "SpaceX" компанияси космосни забт этишда янги давр рамзига айланди. Ўтган йили Илоннинг илк ихтироси "Falkon 9" ракетаси Ер атрофидаги орбитадан қайтди ва океандаги роботлаштирилган платформага қўнди. Ақл бовар қилмас воқеа!

Бу дегани, кўпмартали ракетанинг космосга учиб қайтиши харажатни жуда арзонлаштиради, демак, Қуёш тизими сайёраларини ўрганиш учун уфқлар кенгаяди, дегани.

"SpaceX" томонидан яратилган юк ташувчи космик "Dragon" кемаси Ерга бир неча тонна юк билан қайта олади. Яқин келажакда Маск ушбу кема ва шунингдек, "Dragon V2" модулини учувчи бошқарувида Марсга учиришни режалаштирмоқда. Шу йўл билан у ҳамкасблари иштирокида Ерни ҳаддан таш­қари аҳоли кўпайишидан халос қилмоқчи. Унинг тахминича, Марсда биринчи мустамлакачилар яқин 50 йилдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Бунинг учун ҳозирданоқ Қизил планетада ҳаётни таъминлаш учун зарур тураржой, скафандрлар, одамларни ишлаш имкониятларини яратувчи турли агрегатлар, асбоб-ускуналар, механизмлар устида жиддий иш бошлаб юборилди.

Супер поезд

Энди осмондан Ерга қайтамиз. Биз яқин келажакда Илон Маск ўйлаб топган вакуум поездда Ернинг у бурчагидан кўз очиб юмгунча бу бурчагида пайдо бўлиб қолишимиз эҳтимолдан холи эмас.

Умуман, транспортнинг бу турини поезд деб аташ ҳам қийин. Йўловчилар жойлаштирилган капсула ихтирочининг фикрича, махсус вакуум қувур ичида ўқдек учади. Ҳозирча Маск ваъда берганидек капсула тезлигини 1 200 км/с тезликда ҳаракатлантиришга эришилгани йўқ. Ўта катта тезликда ҳаракатланувчи поезднинг биринчи қувур йўлагини қуриш харажати 60 миллиард долларни ташкил қилади. Ихтирочининг фикрича, биринчи поезд Лос-Анжелесни Сан-Франциско билан боғлайди. Ҳисоб-китобларга қараганда, бу харажат 20 йил ичида қопланади.

Уй аккумулятори

Илон Маск электр энергияси тақчиллигини ҳал этишдан бир қадам берида турибди. "Tesla Motors" аллақачон хонадонларда электр таъминотини мустақил таъминловчи инқилобий аккумуляторлар ишлаб чиқаришга киришди. Агрегат «Pomerwall» деган ном олди. У кундузи қуёш батареясидан қувват олади. Сутка давомида уй-рўзғор маиший ускуналарини электр билан таъминлайди.

"Tesla Motors"нинг бахтиёр эгалари электр узилишидан энди сира қўрқмайдилар.