Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кемалар капитансиз бўладими ёхуд гиёҳвандликка қарши дори ишлаб чиқилгани хусусида

Россияда капитансиз кема яратилиши ҳақида хабар тарқалди. Ҳозирча кемаларнинг капитансиз сузиши таъқиқланган. Ана шу таъқиқ бекор қилингач, ғоя амалга ошишиши мумкин. Ҳозирда жаҳонда сув устида капитансиз сузадиган битта кема синовдан ўтмоқда. У АҚШда ихтиро қилинган. Яқин орада Россияда ҳам мудофаа конструкторлик бюросида биринчи шундай кема яратилади. Унинг қачон пайдо бўлишини аниқ айтиш қийин. Негаки унинг хавфсизлиги, мустаҳкамлиги, ишончлилиги қатъий синовдан ўтиши керак. Ахир у капитан бошқарадиган кемадан ҳар томонлама устун бўлиши керак-да!

Мағзи эмас, пўсти фойдали

Мутахассислар аниқлашича, мева ва сабзавотларнинг мағзидан кўра пўстида инсон организми учун қимматли моддалар кўп бўларкан. Жумладан, олма пўстида темир моддаси, кальций, сабзи пўстида С витамини, бодринг пўстида турли фойдали углеводлар кўп экан. "Бундай мева-сабзавотларни яхшилаб ювиб, пўсти билан истеъмол қилиш фойдали", дейди мутахассислар.

Гиёҳвандликка қарши дори

Гиёҳвандликка қарши янги дори сичқонларда муваффақиятли синаб кўрилди. Нашага ўрганиб қолиш маълум оқсил иши бузилиши туфайли ривожланади. Олимлар ана шу оқсил ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи молекулани топишди. У нашага тобелик қон босими ошиши, хотирани сусайиши ва бошқа салбий ҳолатларга барҳам беради.

Безгак давоси

Хризантема чаман гули нафақат кишига эстетик завқ беради, балки безгакка қарши дори ишлаб чиқишда ҳам муҳим хомашё экан. Безгакка қарши табиий восита – артемизиницни шувоқ ишлаб чиқаради. Олимлар шувоқ генини хризантемага ўтқазишди. Натижада хризантема таркибидаги доривор модда миқдори ошди. Кейинги тадқиқотларни давом эттириш учун чатиштирилган хризантема билан шувоқ етиштиришга киришилди.

Т.Мурод тайёрлади.

«АиФ» (2020, 24-сон)дан.