Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кенияда карантин қоидаларини бузган ёш болани полициячилар отиб ўлдирди

Кениянинг Найроби шаҳрида комендат соати вақтида кўчаларни назорат қилиб юрган полициячилар уларни балкондан кузатиб турган ёш болага қарата ўқ узишди. У кўп қон йўқотиш оқибатида касалхонада вафот этди. Бу ҳақда CNN агентлиги хабар берди.

Бола опаси билан полициячиларни кузатиш учун балконга чиққан. Вафот этган боланинг опасининг сўзларига кўра, полиция потрулчилари дастлаб уларга чироқ тутишган, кейин уларни ўққа тута бошлашган. Ўқларнинг бири боланинг қорнига теккан. Қўшнилар томонидан бола зудлик билан касалхонага етказиб борилганига қарамасдан, у касалхонада вафот этган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Кенияда полициячиларга комендат соати вақтида қоидани бузган фуқароларга қарата ўқ узишга рухсат берилган.