Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Китоб ўрнига компьютер ўйини

Яқинда дўконда буюртмамни кутиб турганимда бир отахон неварасини етаклаганча кириб келди. Меҳрибонлигини кўз-кўз қилиб, неварасидан қанақа ўйинлар кераклигини сўради. Болакай машиналар пойгаси, яна қанақадир жангари ўйиннинг номини айтгач, дўкон эгасидан дискка ана шу ўйинларни кўчириб беришини сўради.
Неварасига бу даврда кўпроқ эртак китоблар, ақлни чархловчи ўйинчоқлар олиб бериш ёки болалар учун ташкил этилган тўгаракларга, спорт машғулотларига жалб қилиш ўрнига, унинг маънавиятига, руҳиятига зиён келтирувчи ўйинларни олиб бериши ёши улуғ кишиларга ярашармикан?

Майсара КОМИЛОВА,
Жомбой туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.