Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўчада қолган туфли

Самарқанд шаҳрида хотин-қизлар пойабзали сотиладиган дўконлардан бири антиқа реклама усулидан фойдаланибди. Улар дўкони ёнида жуда катта аёллар туфлиси макетини ясатишган. Шунчалик каттаки, унга 10 ёшли болакай бемалол жойлаша олади.

Айтиш керакки, кейинги пайтларда, шаҳримиздаги дўкон, ресторанлар ёнида шундай антиқа рекаламалар жойлаштириш урфга айланмоқда. Келинлар кўйлагини таклиф қилувчи салонлар ёнида келинчак ҳайкали, ресторанлар ташқариси ва ичкарисида турли мазмундаги ҳайкалар бунга мисол бўла олади.

Ринат АБДУЛЬМАНОВ.