Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўксаройдаги кўҳна кўча таъмирланмоқда

Вилоят ҳокимининг Самарқанд шаҳри аҳолиси учун ўтказган сайёр қабулида Кўксарой маҳалласида яшовчи Қўзибой Донобоев томонидан иккита масала бўйича мурожаат қилинди. Бири, Спартак кўчасидаги 280 метрлик йўлни таъмирлаш бўлса, иккинчиси, маҳалла ҳудудидаги фойдаланилмаётган спорт ўйингоҳи ўрнида болалар учун замонавий майдонча бунёд этиш масаласи эди.

- Вилоят ҳокимининг топшириғи билан Спартак кўчасида йўлни таъмирлаш ишларини бошладик, - дейди шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Шуҳрат Файзуллаев. – Бу ерда 240 метрлик йўлга асфальт ётқизилмоқда, йўл четидаги лотоклар янгиланди. Қурилиш-таъмирлаш ишларини бўлимимизнинг 30 нафарга яқин ишчи-ходимлари маҳалла аҳолиси билан ҳамкорликда бажармоқда.

Энди маҳалла аҳли спорт ўйингоҳи ўрнида болалар учун замонавий майдонча бунёд этилишига умид билдиршмоқда.

Тўлқин СИДДИҚОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).