Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коллежлар мактабларга берилди

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги қарорига кўра:

- Самарқанд шаҳар ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг бўш турган икки қаватли ўқув биноси шаҳардаги 23-умумий ўрта таълим мактаби учун ажратилади.

- Паст Дарғом туманидаги Чандир иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежига тумандаги 126-умумий ўрта таълим мактаби жойлаштирилади.

- Паст Дарғом агросаноат касб-ҳунар коллежи негизида 3-касб-ҳунар мактаби ташкил этилади.

- Каттақўрғон тумани қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактаби жойлаштирилади. Мактаб биноси эса келгуси таълим муассасаси ташкил этиш учун туман ҳокимлигига берилади.

- Каттақўрғон тумани иқтисодиёт ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи тумандаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига берилади.

- Қўшработ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларидан эндиликда тумандаги 36-умумий ўрта таълим мактаби қўшимча бино сифатида фойдаланади.

- Пайариқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежи тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабига берилди.