Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Консерватория талабаси Комилжон Отаниёзовни билмаса…

Бошловчи Ўзбекистон давлат консерваторияси олдида тўрт нафар санъаткорнинг суратини қўйиб, олий даргоҳ эшигидан чиқаётган талаба, магистр ва ўқитувчилардан суратда акс этган атоқли инсонларнинг кимлигини сўраяпти. Учинчи, тўртинчи курсларда ўқийдиган айрим талабалар, ёш ўқитувчилар уларни таниб, унвонигача айтди, ижро этган қўшиқларидан хиргойи қилиб берди. Райҳон Fаниева, академик Юнус Ражабий, Ўзбекистон халқ артистлари Комилжон Отаниёзов, Олмахон Ҳайитовани танийдиганлари Хоразм қўшиқларини хиргойи ҳам қилишди.

Таассуфки, биринчи ва иккинчи курсларда ўқийдиганларнинг 90 фоизи фақат Райҳонни таниди (!), 50 фоизи эса атоқли санъаткорларни танимади ёки исм-шарифларини билмади.
"Шашмақом" муаллифини билмаслик, Комилжон Отаниёзов ёки Олмахон Ҳайитовани танимаслик консерватория талабаси учун уят эмасми? У эртага қандай мусиқашунос, ашулачи ёки санъаткор бўлади? 

Шаҳзода ҲАБИБОВА,
Самарқанд шаҳар 76-мактаб бошланғич
синф ўқитувчиси.