Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган 27 ёшли жувон қутқарилди

Кеча, 9 июль куни соат 21:40 атрофида Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб қолган одамлар уни қутқариш учун ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисини чақиришди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.

Қутқаришга келган ходимлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Ўзини ўлдирмоқчи бўлган аёл ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилиб, у билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбатда маълум бўлишича, ўзини ўлдиришга қасд қилган аёл А.Б. 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган. У турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Ҳозирда аёлга тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассислар жалб қилинган.