Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Корея Республикаси Президенти Самарқандга келди

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 20 апрель куни Самарқанд шаҳрига келди. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси расмийлари кутиб олди.

Ташриф давомида Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, “Афросиёб” музейи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси билан танишиш режалаштирилган.