Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус инфекцияни бартараф этишда иссиқ ванна, душ ва ҳаммомлар ёрдам берадими?

Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

- Коронавирус инфекцияни бартараф этишда иссиқ ванна, душ ва ҳаммомлар ёрдам берадими?

- Йўқ, ёрдам бермайди. Аксинча, жуда иссиқ сувда чўмилиш зарарли. 

Коронавирус инфекцияга қарши энг яхши ҳимоя усули мунтазам равишда қўлларни ювиш ҳисобланади. Бу ўз навбатда, терида бўлиши мумкин бўлган вирусни зарарсизлантиради ва кўзга, оғизга ёки бурунга тегилганда инфекция тушишнинг олдини олади.

- Нима учун антибиотиклар коронавирусни даволашда ва профилактикада самарали ёрдам бермайди? 

- Антибиотиклар вирусга таъсир этмайди, фақат бактериал инфекцияни даволайди. Агар беморда шу дори воситаларни қўллаш кўрсатмаси бўлса шифокор томонидан тавсия этилади.