Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус, қор ўз йўлига, электрчилар вазифасини бажармоқда

Бу суратлар Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси телеграм каналида жойлаштирилди.

“Жорий йилнинг 8 апрелида қор ёғишига қарамасдан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Каттақўрғон шаҳар электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари Каттақўрғон шаҳар Сиплон маҳалласи ҳудудига борувчи юқори кучланиш НИМ станция “Марказий 35/6”  РП театридан чиқувчи фидер “Дурдона”  ТП-00745га борувчи юқори кучланишли 6 кВ ер ости кабелини таъмирламоқда” деб ёзилган суратлар остида.

Бугунги вазиятда ҳар қандай шароит ва об-ҳавога қарамай ўз вазифасини бажараётган соҳалар ходимлари меҳнати эътирофга муносиб, бизнингча.