Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусга чалинган сирдарёликлар ҳақида расмий ахборот берилди

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, ҳудудлар бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари эълон қилиниб, мазкур рўйхатда сирдарёликлар ҳам борлиги қайд этилган.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев коронавирусга чалинган сирдарёликлар ҳақида ахборот берди.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан 2020 йил 7 апрель кечки соат 02:00 ҳолатига Республикамизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони тўғрисида берган ахборотида кўрсатилган 4 нафар сирдарёлик фуқаролар Сирдарё вилоятида ҳисобда туради. Уларнинг бир нафари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги, 3 нафари Фарғона вилоятидаги хориждан келган фуқаролар учун мўлжалланган карантин муассасаларида даволанмоқда“ дейди Рустам Юлдашев.