Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусни енгган Янги Зеландияда яна карантин чекловлари жорий этилди

100 кунлик танафусдан сўнг, Янги Зеландияда коронавирус ҳолатлари аниқланди, шу муносабат билан мамлакатнинг айрим ҳудудларида карантин чекловлари жорий этилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатда, 11 август куни кечқурун тўрт нафар фуқарода коронавирус ҳолати аниқланганини тасдиқлади ва Окленд шаҳрида 12 августдан эътиборан вақтинча учинчи даражали карантин чекловлари жорий этилганини эълон қилди.

Янги Зеландия соғлиқни сақлаш Бош директори Эшли Блумфилднинг сўзларига кўра,  барча тўртта ҳолат Жанубий Оклендда битта оилада қайд этилган.

“Биз бундай вазиятга тайёр эдик ва бу вақт келди. Миллий соғлиқни сақлаш тизими яхши тайёрланган”, - деди доктор Блумфилд.

“Биз тажрибамизга таянган ҳолда, Окленд аҳолисидан биз билан бирга тезкор чоралар кўришини сўраймиз”, - деди Ардерн.