Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Коррупция – тараққиёт кушандаси”

Паст Дарғом туманидаги “Мароқанд нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган тадбир шундай номланди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сўз олган туман прокурорининг ёрдамчиси З.Расулов, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Н.Губаев ва етакчи мутахассис Ш.Рўзиназаровлар  коррупциянинг давлат ва жамиятга зарари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, бу борада қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳақида маълумот берди.

– Ҳозирги кунда коррупция дунё миқёсида глобал муаммолардан бирига айланган, – дейди “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти юридик департаменти коррупцияга қарши курашиш бўлими ходими Эркин Маманов. – Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади. Шу билан бирга инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган. Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад аввало, тизимда ишлаётган ходимларнинг ҳуқуқий билими, онги ва маданиятини ошириш, уларда жавобгарлик ҳиссини шакллантириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ривожлантиришдан иборат.

Азиз САЛОҲИДДИНОВ.