Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кун тарихи: 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

1983 йилдан буён ушбу сана бутун дунёда Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида­ кенг нишонланади.­

1985 йил 9 апрелда БМТ Бош ассамблеяси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазасининг асосий тамойиллари қабул қилинган.

Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан би­ри этиб белгиланган. Асосий Қонунимизнинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлиги принци­пи ўз ифодасини топган. Шунингдек, истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда «Истеъмолчиларнинг ҳу­қуқларини ҳимоя қилиш тўғ­рисида»ги қонун ҳамда

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қи­лишда жамоатчилик ишти­рокини кенгайтириш чора-тад­бирлари тўғрисида»ги қа­рори дастуриламал­ бўлиб хизмат қилмоқда.