Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кун тарихи: 21 февраль - Халқаро она тили куни

Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи, урф-одатини акс эттирувчи кўзгудир.

Она тилини муқаддас билиб яшаган халқ тараққий этади, ундан мосуво бўлган миллат ўз тарихи ва келажагидан узилиб, таназзулга юз тутади.

Тилларнинг яшаши миллатнинг маданияти, урф-одати, расм-русумлари сақланиб қолишини англатади.

Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Шунинг учун она тилимиз – ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтирайлик, ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашайлик.